Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беҳбудий меросининг миллий журналистикамиздаги ўрни беқиёсдир
17:18 / 2025-11-29

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 27 декабрдаги “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Самарқандда “Миллий журналистикамиз тараққиёти ва Маҳмудхўжа Беҳбудий феномени” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Унда Жиззах, Қашқадарё, Навоийдан келган ҳамда Самарқанддаги оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Анжуманни университет ректори, сенатор Рустам Холмуродов очиб бериш асносида Беҳбудий меросининг замонавий журналистика, миллий ўзлик ва маърифат тараққиётидаги ўрнига тўхталди. 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов эса ўз маърузасида замонавий журналистиканинг маънавий илдизлари ва жадидлик ғояларининг медиа маданиятига таъсирини таҳлил қилди. 

“Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Фармон Тошевнинг “Беҳбудий – ношир, журналист ва муҳаррир” мавзусидаги маърузаси иштирокчиларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

“Ишонч” ва “Доверие” газеталари бош муҳаррири, сенатор Ҳусан Эрматов эса Беҳбудийнинг ислоҳотчилик ғоялари ва уларнинг медиа жараёнларига таъсири ҳақида атрофлича фикр билдирди.

Жадидшунос олим Ҳалим Саидов Беҳбудийнинг илмий-маърифий фаолияти, миллий матбуотчиликка қўшган улкан ҳиссасини тарихий далиллар билан ёритиб берди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА