English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беҳбудий ижоди ўқувчилар нигоҳида
13:55 / 2025-02-06

Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишлаб жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 23-мактабда Республика Маънавият ва маърифат маркази Нишон тумани бўлинмаси ташаббуси билан Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда Беҳбудийнинг ҳаёти, ижодий мероси ҳақида тўхталиб ўтилди.   

Тадбир давомида ёшлар адибнинг машҳур асари “Падаркуш” драмасидан саҳна кўринишларини намойиш этди. Уларнинг чиқиши Беҳбудийнинг замонавий фикрларини, миллат тақдирига бағишланган дардини ва ислоҳотчилик ғояларини саҳнада қайта жонлантирди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан образли қилиб ўқилган Иқбол Мирзонинг “Жадидлар” шеъри барчада илиқ таассурот қолдирди.   

Шу куни тумандаги “Ал Беруний Зиё” хусусий мактабида ҳам худди шу йўналишдаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири