Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беҳбудий - етук тилшунос олим
17:18 / 2024-10-21

21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Адиблар хиёбони ўз бағрига адабиёт ва шеърият ихлосмандларини жалб қилмоқда.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали пойида Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, талабалари ва Ички ишлар вазирлиги академиясининг курсантлари жам бўлди. 

Тадбирда Беҳбудийнинг Туркистон жадидчилигида тутган ўрни, унинг бу ҳаракат ғоя ва фикрларининг ёйилишида, ижтимоий-сиёсий соҳанинг турли жабҳаларида ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолиятини баҳолашда у ёзиб қолдирган фикрлар, асарлар катта аҳамиятга эгалиги таъкидланди. 

Аллома янги давр ўзбек маданиятининг асосчиси экани, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист бўлиб, тарихимизнинг оғир ва мураккаб бир даврида яшагани эътироф этилди. 

— Маълумки, “Ойина” журналининг илк сонида Беҳбудийнинг “Икки эмас, тўрт тил лозим” мақоласи чоп этилган, — дейди Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультети декани ўринбосари Отабек Расулов. — Унда бобомиз ҳар ким замон билан ҳамнафас бўлиши, замона илмларидан, фикрларидан баҳраманд бўлиши учун “туркий, форсий, арабий ва русий” тилларини билиши, уларда бемалол мулоқот қилиш даражасига этишиши лозимлигини таъкидлаганлар. 1915 йил ёзган “Тил масаласи” мақоласида эса, туркий тилнинг шевалари хусусида фикр юритади. Бундан кўриниб турибдики, бобомизнинг (умум)адабий тил, тил нормалари, имлоси, сўзлар этимологияси борасидаги фикрлари, қарашлари маълум маънода Беҳбудийнинг етук тилшунос олим сифатида фаолият олиб борганини ҳам англатади. Талабалар билан Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижоди, бой маънавий меросини яна бир бора ёдга олдик. 

Тадбирда, шунингдек, 2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши, ҳар йили 21 октябрь мамлакатимизда “Ўзбек тили байрами куни” сифатида кенг нишонланиши, миллатнинг нуфузи ана шу миллат, халқ тилининг қанчалик кенг тарқалгани, мукаммаллиги, оммалашгани, бой ва софлиги билан белгиланиши хусусида фикрлар билдирилди. 

Талабалар адабиёт сеҳридан баҳра олиб, ўз ўрнида Беҳбудийнинг ижоди, ҳаёти ҳақидаги фикрларини билдирди. 

Н.Усмонова, ЎзА