BBC: Исроил Сурияга зарба берди
Исроил армияси Суриянинг асосан друзлар яшайдиган Сувaйдо шаҳрига кирган ҳукумат кучларига қарши чиқди. Ҳаракатни Бош вазир Биньямин Нетаньяху "Сурия режими друзларга қарши ҳарбий кучдан фойдаланмоқчи бўлгани учун" дея баҳолади. Бу ҳақда BBC ёзган.
Суриядаги Инсон ҳуқуқи бўйича кузатув гуруҳи (SOHR) маълумотига кўра, икки кун давом этган гуруҳлараро тўқнашув асносида авж олган можаро давомида камида 200 киши ҳалок бўлган.
Сурия расмийлари Исроилнинг аралашувини қоралаб, ҳарбийлар ва бегуноҳ аҳоли орасида қурбонлар берилишига олиб келганини билдирди. Можарога Друзия - Дамашқ йўлида бир савдогар ўғирлаб кетилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац бу ҳужум “Сурия режимига аниқ огоҳлантириш” эканини таъкидлади.
Друз диний етакчилари дастлаб ҳукумат кучлари киришига рухсат берган бўлса-да, кейинроқ нуфузли шайх Ҳикмат Ал-Ҳажрий одамларни уларга қарши курашга чақирган.
Дамашқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермади. Ҳудудда вазият кескинлигича қолмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА