Баъзи жойларда ҳарорат 15 даражагача совийди
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, шу кеча-кундузи Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин, туман тушади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, шу кеча-кундузи Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин, туман тушади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8, кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, баъзи жойларда 10-12 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ атрофидаги ҳарорат кузатилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, баъзи жойларда 10-12 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ атрофида бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.