Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, «Ибн Сино» жамоат фонди, Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан Тошкентда тамаки ва никотинли маҳсулотлар истеъмолига қарши курашиш масалаларини ёритишга қаратилган халқаро семинар ўтказилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда 15 дан 24 ёшгача бўлганларнинг 17 фоизи тамаки чекишади.
Қайд этилганидек, тамаки ҳар йили бутун дунё бўйлаб 8 миллион кишининг ёстиғини қуритмоқда. Ушбу ҳолларнинг 7 миллиондан ортиғи тамакини бевосита истеъмол қилиш сабабли юз берса, тахминан 1, 2 миллион чекмайдиган фуқаролар иккиламчи тутун таъсиридан ҳаётдан кўз юмади.
Тамаки саноати инсонларнинг иродасига таъсир этибгина қолмай, ўпка функциясини ҳам заифлаштирувчи таъсирга эга. Жамиятда саломатлик соҳасидаги етакчи ташкилот ва экспертларнинг таъкидлашича, чекувчилар орасида COVID-19нинг оғир шакллари кўпроқ хавф солмоқда.
Тамаки ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларни жалб қилиш мақсадида тажавузкор маркетинг компанияси маҳсулот рекламаларини жамоат жойлари (мактаблар, автобус бекатлари, савдо шаҳобчалари)да тарғиб қилаётгани ачинарли холат.

Бу эса cўнги йилларда болалар ва ёшларни электрон сигареталар, никотинли маҳсулотлар ва қиздирувчи тамаки маҳсулотлар каби инновацион тамаки маҳсулотларига бўлган қизиқиши ортаётганига гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Ўзбекистонда мазкур тарғиботларга ва савдога чек қўйиш мақсадида савдо жойларидаги тамаки маҳсулотларини намойишга чек қўйиш ва умуман унинг барча реклама шаклларини тақиқлаш, шунингдек, мавжуд қонунларга қатъий риоя этилишини таъминлашни ўз ичига олган кенг қамровли қонунчиликни ишлаб чиқиш лозим.
Ачинарлиси, оиладаги ота-она фарзандлари орасида асосий тарғиботчи бўлиб қолмоқда. Бу эса ёшларда чекишга бўлган қизиқиши ортишига олиб келади. Ёшлар орасидаги чекишни бартараф этишда ота-оналар маъсулият ҳис қилишлари муҳимдир.
Азиза Асланова