English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баъзи нафақалар энди автоматик тарзда тайинланади ва тўланади
14:45 / 2025-11-05

Жорий йил 3 ноябрда “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан мамлакатда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади.

Янги тизимга кўра, мажбурий суғурта — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан амалга оширилади.  

Ихтиёрий суғурта — ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги бадал тўлаш орқали амалга оширилади.

Фуқароларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар уларнинг суғурта стажи ва тўланган бадалига мутаносиб равишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали амалга оширилади.

Жамғарма орқали қуйидаги нафақалар проактив (автоматик) шаклда тайинланади ва тўланади:  

2026 йил 1 январдан — ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси,  

2026 йил 1 июлдан — вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.

ЎзА