Байрутдаги омборда юз берган портлашда 3 киши ҳалок бўлди
Ториқ Жадид мавзесидаги мазкур портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди, 50 нафардан ортиқ одам жароҳатланган.
Байрутдаги ёқилғи-мойлаш материаллари сақланувчи омборда кучли портлаш содир бўлди, дейилади Ливандаги “Al Jadeed” ахборот манбаси хабарида.
Ториқ Жадид мавзесидаги мазкур портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди, 50 нафардан ортиқ одам жароҳатланган.
Ҳозирда мутахассислар омборда портловчи моддалар сақланганлик эҳтимолини текшириб кўрмоқда. Шунингдек, воқеа жойида қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва тиббий хизмат вакиллари иш олиб бормоқда.
Бошқа бир тахминга кўра, мазкур омборда йирик миқдордаги бензин ва мазут захиралари бўлган.