English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрут портидаги 79 та контейнердан кимёвий заҳарловчи модда топилди
07:40 / 2020-08-25

Ливанлик ҳарбий мутахассислар француз ҳамкасблари билан биргаликда Байрут портидаги 79 та контейнердан кимёвий заҳарловчи моддани топди.


Ливанлик ҳарбий мутахассислар француз ҳамкасблари билан биргаликда Байрут портидаги 79 та контейнердан кимёвий заҳарловчи моддани топди. “Риа Новости” бу ҳақда Ливан армияси матбуот хизмати ҳисоботига таяниб хабар беради.

“14-22 август оралиғида 25 контейнердаги тузли кислота, шунингдек, 54 контейнерда сизиб чиқиши ҳалокатли натижаларга олиб келувчи моддалар борлиги аниқланди”, дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, 4 августда Байрутда кучли портлаш содир бўлганди. Ҳукумат портлашга омбордаги мусодара қилинган 2750 тонна аммиак селитраси ёниши сабаб бўлганини маълум қилган, 170 киши қурбон бўлганди. Шундан сўнг Ливан пойтахтида ҳукуматга қарши намойишлар авж олиб, оқибатда бош вазир Ҳасан Дияб ўз ҳукумати билан тўлиқ таркибда истеъфога чиқишини маълум қилганди.