Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байроғимиз – шону шарафимиз!
12:34 / 2022-11-18

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ўқув даргоҳи раҳбарияти, тизим ходимлари ва курсантлар иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгисидир. Мамлакатимиз давлат рамзлари ҳам халқимизнинг шону шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизни ифодалайди.  

Тадбирда мамлакатимиз давлат рамзлари, жумладан, байроғимизнинг фуқароларимизнинг ҳаётидаги ўрни, унинг тарихи, мазмун-моҳияти хусусида сўз борди. Катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини ифода этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовор эканлиги таъкидланди.  

Ватанимиз байроғи Ўзбекистоннинг миллий суверенитетини, халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлини билдирадиган муқаддас рамзларимиздан бири. Уни шарафлаш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш бурчимиз.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА