Ушбу қутлуғ сана муносабати билан жорий йил 16 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб пиёда юриш марафони ташкил этилди.
Ҳар бир давлатнинг мустақиллигини билдирувчи ўзига хос белгилари бўлади. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакат давлат суверенитетининг рамзи – байроғимиз тасдиқланди ва ҳамонки, юртимизда ва дунёнинг нуфузли минбарларида озодлик ва ҳурлик ифодаси сифатида ҳилпираб турибди.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан жорий йил 16 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб пиёда юриш марафони ташкил этилди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.
Маълумки, ҳозирги урбанизация даврида
Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликларини эҳтимолини эса 20 фоизга камайтирар экан. Яъни, ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаол бўлган инсонлар камроқ ҳаракатланадиганларга қараганда соғломроқ экан. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик натижасида организмда биосинтез жараёни фаоллашади, қон айланиш жараёни 4-5 марта кучаяди, юрак қисқаришлари сони тезлашади, бу эса организмда янги энергия ҳосил бўлишига ва энергия билан таъминланиш яхшиланишига олиб келади.
Соғлом турмуш тарғиботига қаратилган ушбу оммавий пиёда юриш марафони мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ташкил этилди. Жумладан, пойтахтимиздаги кўркам “Ашхобод” сайилгоҳида ўтказилган марафонда минглаб аҳоли иштирок этди.
Дарвоқе, байроқ қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган пиёда юриш марафонининг ўзига хос рамзий маъноси ҳам бор. Негаки, соғлом инсонгина жисмонан мустақил бўлади, ўз мақсади сари дадил ва эркин ҳаракат қила олади. Бунинг учун эса соғлом турмуш тарзига амал қилишни унутмайлик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими