English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрамона безатилган автокарвон Қарши шаҳри бўйлаб ҳаракатланди
12:07 / 2020-08-29

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги айёми “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Кашкадарёда ҳам кенг нишоналанаётир.


Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги айёми “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Кашкадарёда ҳам кенг нишоналанаётир. 

Вилоят транспорт бошқармаси ҳам ушбу байрамга ўзига хос тайёргарлик кўрди. Воҳа аҳлига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида “Истиқлол автокарвони” ташкил этилиб, айёмга мос безалган автотранспорт воситалари Қарши шаҳрининг Ислом Каримов ва Мустақиллик кўчалари бўйлаб ҳаракатланди. 

Таъкидлаш керак, байрам олдидан Қарши шаҳрига Хитойда ишлаб чиқарилган 30 та замонавий автобус етиб келди. Ушбу автотранспорт воситаларида йўловчилар учун максимал даражадаги қулайликлар яратилган. Хусусан, улар юмшоқ ўриндиқлар, совитгич воситалари, салондаги иқлим назорати, мукаммал хавфсизлик тизимлари билан таъминланган.

Тез орада вилоятга “Исузу” русумли яна 50 та янги автобус олиб келинади. 

3.jpg

4.jpg