Байрамолди савдо ярмаркалари эл хизматида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан Наманган шаҳри Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғи ҳудуди ҳамда Давлатобод тумани “Яшил деҳқон бозори”да арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркалардаги савдо расталарида янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, деҳқону боғбонлар томонидан етиштирилган сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ҳамда полиз экинлари, шунингдек, асал, тухум, гўшт, балиқ, нон ва нон маҳсулотлари харидорларга арзонлаштирилган нархларда тақдим этилмоқда.
[gallery-8388]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА