Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Байрамни шифохонада кутиб олаётган болажонлар бор"
18:04 / 2022-12-30

Инсонпарварлик ва меҳр-оқибат халқимизга хос қадриятлардан. Беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак кўрсатишни инсонийлик бурчимиз деб биламиз. Агар бемор кўзимизнинг оқу-қораси бўлган фарзандларимиз бўлса, бу масъулият янада ошади.

Сирдарё вилоят суди раиси Аъзамжон Худойбердиев Янги йилни шифохонада кутиб олаётганлар орасида болажонлар ҳам борлигини инобатга олган ҳолда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг антигемотология бўлимида бўлиб, бу ерда даволанаётган болалар аҳволидан хабар олиб, уларга Янги йил совғаларини улашди.  

– Янги йилни шифохонада кутиб олаётган болажонлар бор, – дейди Аъзамжон Худойбердиев. – Аслида янги йил байрами фарзандларимизнинг бахтиёр кулгуси, соғ-саломатлиги билан ҳам файзлидир. Ушбу тадбирдан мақсад ҳам бемор болажонлар тезроқ соғайиб, тенгдошлари каби ҳаёт қувончларидан баҳра олиб юришини сўраш ва байрамона кайфият улашишдир. Токи уларнинг ота-оналари умидсизликка тушмасин.

Шуҳрат Суяров, ЎзА