French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрамга туҳфа: Президент мактаби ўқувчиларига 1100 дона китоб совға қилинди
19:10 / 2019-10-21

Бугун ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси A.Саъдуллаев Президент мактаби ўқувчилари билан маданий-маърифий учрашув ўтказди.


Бугун ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси A.Саъдуллаев Президент мактаби ўқувчилари билан маданий-маърифий учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистонда Ёшларга оид давлат сиёсати, 5 та ташаббус доирасида ёшларни қўллаб-қувватлашга доир амалий ишлар ҳақида сўз юритилиб, Президент мактабининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси сайланди.

Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни оммалаштириш мақсадида китоб фондини яхшилаш, китоб дўконлари, “китоб кафе”лар фаолиятини жорий қилиш, “Китоблар карвони” каби комплекс лойиҳалар бирин-кетин турли ҳудудларда тажриба тариқасида йўлга қўйиб келинмоқда.

Тадбир доирасида 5 та ташаббуснинг тўртинчи йўналиши, яъни ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда ёшларга қувонч улашаётган “Китоблар карвони“ лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Ўқувчиларга Ёшлар иттифоқи томонидан 1100 дона китоб совға қилинди.

photo5289774308819839944.jpg

photo5289593211523804042.jpg