Байрамга совғалар
Мамлакатимизда Янги йил байрами олдидан ҳар хил хайрия тадбирлари уюштирилаяпти.
Ҳар бир хонадонда байрам дастурхони тўкин, уйлар иссиқ бўлиши, электр энергияси, газ таъминоти ва бошқа коммунал хизматларда узилишлар юз бермаслиги учун масъул идораларнинг вакиллари астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари ЎзЛиДеП депутатлари билан биргаликда янги йил байрами олдидан Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод туманида жойлашган маҳаллалардаги “темир дафтар”га кирган, шунингдек, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган 300 дан ошиқ хонадонга ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар улашишди.
Аҳоли бундай саховатдан беҳад мамнун бўлмоқда.
Жаҳонгир Галаев,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси.