Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрамга муносиб туҳфа
12:45 / 2014-12-09

Конституциямиз қабул қилинганининг 22 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам турли ижтимоий объект иншоотлари, намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Конституциямиз қабул қилинганининг 22 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам турли ижтимоий объект иншоотлари, намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Президентимизнинг 2009 йил 3 августда қабул қилинган “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида чекка овулларда намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган замонавий турар-жойлар ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, қишлоқ жойларда замонавий сервис хизмати кўрсатишни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Кегейли туманидаги “Оқтуба” ҳамда “Жузимбақ” овул фуқаролар йиғинларида ўтган йили қурилиб, фойдаланишга топширилган ана шундай йигирма беш турар-жой қаторига бу йил яна ўттизтаси қўшилди.

– Қурилиш ашёлари Нукус шаҳри, Амударё, Чимбой ва Қораўзак туманларидан шартнома асосида узлуксиз келтирилгани ишнинг юқори суръатларда боришини таъминлади, – дейди туман ҳокими ўринбосари Парахат Қулимов. – Конституциямиз байрами арафасида Оқтуба овулида йигирмата, Жузимбақ овулида ўнта хонадонда ҳовли тўйлари нишонланди.