Байрамга муносиб тўёна
Уйларни фойдаланишга топшириш маросими концерт дастурига уланиб кетди.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари байрами кенг нишонланаётган шу кунларда ҳарбийлар ва ички ишлар органлари ходимлари учун шаҳар марказида замонавий шароитларга эга хонадонларнинг фойдаланишга топширилиши ҳақиқий байрам совғаси бўлди.
Тўйга тўёна бўлган шинам хонадонлар соҳиблари орасида Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси юрист консульти Азиз Нурматов ҳам бор.
– Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш мақсадида ички ишлар тизимида хизмат қилаётганимдан мамнунман, – дейди А.Нурматов. – 2 хонали хонадонга эга бўлганим менга янада улкан масъулият юкламоқда. Аввало, биз учун шундай имкониятларни яратиб бераётган Президентимиздан миннатдормиз.
Дарҳақиқат, 2018 йилда вилоятда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун жами 240 хонадонли 8 та 5 қаватли уй фойдаланишга топширилган эди. 2019 йилда жами 180 хонадонли 6 та 5 қаватли уй қад ростлади.
Уйларни фойдаланишга топшириш маросими концерт дастурига уланиб кетди.
Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.