Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрамда меҳр-мурувват кўрсатилди
14:52 / 2024-09-03

Мамлакатимизда эътиборга муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Тадбирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Юлдашов юртдошларимизни байрам билан муборакбод этиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

Тадбир давомида Нукус шаҳри, Хўжайли ва Тахиатош туманларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган 100 та оиладан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Албатта, бу каби хайрли ишлар кўнгли ўксик, ёрдамга муҳтож инсонлар учун байрам совғаси бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.