Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам тантаналари давом этмоқда
10:13 / 2023-01-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизнинг Истиқлол кўчасида жойлашган Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона майдонида давом этаётган Янги йил байрами тантаналари қордек оппоқ тилакларимизга ҳамоҳанг қалбларга ўзгача завқу шавқ улашмоқда.  

Байрамнинг бош арчаси атрофи шаҳримиз аҳли ҳамда узоқ-яқиндан келган меҳмонлар билан гавжум. Байрамнинг Бош қаҳрамонлари Қорбобо, Қорқиз, эртак қаҳрамонлари болаларни шодиёналарга чорламоқда.

[gallery-10188]

Махсус барпо этилган саҳнада бадиий жамоалар, театр ва цирк санъати усталари, таниқли санъаткорлар, ёш ижрочилар ўзларининг бадиий-мусиқий дастурларини намойиш этаётир.    

Манзилда сунъий муз майдони, турли аттракционлар ўрнатилгани жажжи ўғил-қизларга бир олам қувонч ва унутилмас таассуротлар бахш этмоқда. Айниқса, бу ерда қишки таътилни орзиқиб кутган болажонларнинг бўш вақти мароқли ўтмоқда.

 

 

Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат),ЎзА