Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам олдидан чекка қишлоқда трикотаж корхонаси иш бошлади
19:46 / 2019-08-30

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Бирлашган маҳалласида янги трикотаж корхонаси иш бошлади.


Мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Бирлашган маҳалласида янги трикотаж корхонаси иш бошлади.

Тумандаги “Al-Hakim” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган, асосан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхона тўла қувват билан ишга тушгач, 300 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлади.

Корхонага Туркия, Хитой давлатларидан илғор технологиялар, янги дастгоҳ ва ускуналар олиб келиб ўрнатилди.

Икки босқичда амалга ошириладиган ушбу лойиҳанинг биринчи босқичига 7 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Шундан 4 миллиард сўми тадбиркорнинг ўз айланма маблағлари, 3,5 миллиард сўм эса тижорат банкидан олинган кредитдир. Маҳсулотларининг асосий қисми хорижга экспорт қилинади.

photo_2019-08-31_10-36-31.jpg

Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида иш бошлаган корхонада айни кунда 150 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда.

– Корхонада ишлаётганларнинг 35 нафар ҳарбий хизматчиларнинг аёллари, қолганлари эса маҳаллада ишсиз ўтирган қизлар, уй бекаларидир, – дейди “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Хосиятхон Омонова. – Эндиликда улар меҳнат қилиб, ўз оилаларига даромад киритиш имконига эга бўлди. Корхонада ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур барча шароитлар яратилганига ўзимиз гувоҳ бўлдик.

photo_2019-08-31_10-36-32.jpg

photo_2019-08-31_10-36-33 (2).jpg

photo_2019-08-31_10-36-33.jpg