Байрам муносабати билан фидокор аёлларга кўкрак нишонлари топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан юртимизда турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан “Ватан” жамоат фонди томонидан жамият ҳаётида фаоллик кўрсатаётган, ўз меҳнати ва ташаббускорлиги билан намуна бўлаётган пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги бир гуруҳ аёллар байрам билан табрикланди.
[gallery-28017]
Тадбирда хотин-қизларнинг жамият тараққиётидаги ўрни, уларнинг фидокорона меҳнати ва ташаббусларини рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Тадбир доирасида фаол аёллар “Фидокорона меҳнати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотларни “Ватан” жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов топширди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА