Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам муносабати билан 20 нафар янгийўллик шахсларга фуқаролик паспорти берилди
17:37 / 2020-12-07

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуд фаоллари ва ёшлар иштирок этди. Бош қонунимизда белгиланган ҳар бир модда мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

– Костититуциямизда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакилларининг ҳуқуқлари тенг қилиб белгилаб қўйилган, – дейди Маданият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Дилноза Назирова. – Бугунги тадбир айнан бизнинг маданият саройимизда ўтказилгани ҳам бежизга эмас. Ҳудудимизда ўзбек, қозоқ, рус ва корейс миллат вакиллари ҳамжиҳатликда истиқомат қилади. Улар ҳам бугунги тантанали байрамни кўтаринки кайфиятда нишонламоқда.

Тантанали маросимда санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида “Конституцияни англаш – жамият тараққиётининг муҳим гарови” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, депутатлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Туман ҳокими Олимжон Нурматов барчани байрам билан табриклади. Ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг мустаҳкам кафолати бўлган Бош қомусимиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этишда муносиб ўрин эгаллашда мустаҳкам пойдевор экани таъкидланди.

Ўтган даврда ижро этувчи ҳокимиятни демократлаштириш ишлари ҳам изчил йўлга қўйилди. Бу Конституциянинг 7-моддасида мустаҳкамланган “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган улуғвор ғоянинг амалий ифодасидир.

Фуқароларимизнинг Конституцияда белигилаб қўйилган давлат органлари ва муассасаларига, халқ вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, оммавий учрашувларда мурожаатларни қабул қилиш тартиби жорий этилгани ҳам ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, туман прокурори жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратаётган бўлиб, ўтган даврида келиб тушган 979 та мурожаатларнинг 562 таси бевосита туман прокуратурасида ҳал қилиниб, қаноатлантирилган. Мурожаатлар асосида 13 та жиноат иши қўзғатилган бўлиб, 217 миллион сўмдан ортиқ зарарлар ундирилди. Янгийўл туманида ўтказилган тадбирда туман ҳокими У.Ялгашев томонидан ҳудудда яшовчи 20 нафар шахсларга чинакам байрамона туҳфа сифатида Ўзбексистон Республикаси фуқаролиги паспорти берилди.

Ватанимиз олдидаги бурчини сидқилдан, ихлос ва эътиқод билан бажараётган, ўз касбининг фидойилари туман ҳокимининг эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

А. Мусаев, ЎзА