French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам муборак, қадрли ёшлар!
12:00 / 2020-06-30

Ёшлар мамлакатимизнинг эртанги куни, жамиятимиздаги ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи муҳим куч, маънавий салоҳиятли келажагимиз ҳисобланади.


Ёшлар мамлакатимизнинг эртанги куни, жамиятимиздаги ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи муҳим куч, маънавий салоҳиятли келажагимиз ҳисобланади.

Юртимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун хизмат қилувчи ҳуқуқий асосларни яратиш борасида ҳам салмоқли тадбирлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

"Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуннинг кучга киргани мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий ифодаси бўлди. 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгилангани ёшларни янги, юксак марраларга етакламоқда.

Ёшларнинг орзу-интилишларини, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш учун бугун юртимизда кенг имкониятлар мавжуд.

Ёшлик инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилган ҳолда уларга энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ишончим комил, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз ва албатта ижодингиз, шунингдек спорт соҳасида эришаётган ютуқларингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласизлар.

Азиз ёшларни бугунги қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклайман. Барчангизга, улкан ютуқлар, бахт ва омад тилайман.

Бахтиёр САЙФУЛЛАЕВ,
Олий Мажлис Сенати
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари
қўмитаси раиси.