Байрам кунлари метро поездларининг ҳаракат вақти маълум қилинди
«Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизматининг хабар беришича, Рамазон ҳайити куни метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Қайд этилишича, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида (11,12,14 апрель) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвалда ва 13 апрель санасида эса, одатий иш кунлари учун белгиланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Ш.Маматуропова,
ЎзА