Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам кунлари иссиқлик таъминотида муаммо бўлмайди
13:36 / 2020-12-29

Республикамизда мавжуд 20 та иссиқлик таъминоти корхонаси мутахассислари Янги йил байрами кунлари кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёр. Ушбу мақсадда барча корхоналар кучайтирилган иш режимига ўтказилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан маълум қилишларича, иссиқлик таъминоти корхоналари тасарруфидаги 497 та қозонхонада 1 минг 512 нафар мутахассиснинг 24 соатлик навбатчилиги ташкил этилган. Доимий равишда қозонлар, насос ускуналарининг талаб этилган меъёрда ишлаши таъминланмоқда. Магистрал ва тақсимловчи иссиқлик қувурлари носозликни барвақт аниқлаш мақсадида кўздан кечирилмоқда.

Иссиқлик таъминоти корхоналарида ташкил этилган 362 нафардан ортиқ мутахассислардан иборат 74 авария бригадаси ва 250 та махсус техника иссиқлик таъминоти тизимида юзага келиши эҳтимоли бўлган авария ва носозликларни тезкорлик билан бартараф этишга шай ҳолатга келтирилди.  

Ушбу мақсадда 10 киломердан зиёд турли диаметрдаги қувурлар, зулфинлар (задвижка), 11 минг тонна мазут ёқилғиси, 600 тонна сульфат кислота, 350 тонна техник туз, 90 тонна ИОМС (ингибитор солеотложений), 3,5 минг тонна кўмир ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилди.

Бошқарув ташкилотлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда кўп квартирали уйларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказилишига тўсқинлиқ қилиши мумкин бўлган уйларнинг ички иссиқлик тизимларидаги, ётиқ ва тик қувурлардаги носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Кўп квартирали уйлардаги хонадонларнинг ички иситиш тизимида носозликлар юзага келган ҳолда ҳудудларда ташкил 11-84 қисқа рақам орқали тезкор коммунал сервис хизматига мурожаат этиш мумкинлиги аҳолига тушинтирилди.  

11-84 тезкор коммунал сервис хизматида Янги йил байрами кунлари ҳудудларда 70 нафардан ортиқ мутахассисларнинг 24 соатлик навбатчилиги ташкил этилди.

Бундан ташқари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган диспетчерлик хизматлари томонидан иссиқлик таъминоти тизимида юзага келиши эҳтимоли бўлган авария ва носозликлар мониторинги юритилади ва бартараф этилиши назоратга олинади.