Қурбон ҳайити байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари Бухорога келувчи сайёҳлар оқими янада ортди.
Дам олиш кунлари корхона ва ташкилотлар, муассасалар ўз ходимлари учун юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирди. Транспорт назорат инспекцияси саёҳат учун кўҳна ва боқий Бухорони танлади. Саёҳат давомида ходимлар дастлаб етти пирни зиёрат қилди. Бухоронинг қадимий қадамжолари ва ўзига хос меҳмондўстлиги билан танишди. Меҳмонларга яратилган шароит ва қулайликлар жуда манзур бўлди.
[gallery-17906]
– Бугун жамоамиз билан кўҳна ва боқий Бухоро бўйлаб саёҳат қилдик, –дейди Транспорт назорати инспекцияси Ахборот хизмати бошлиғи Фирдавс Хайриддинов. – Ишдаги унумдорликни ошириш учун саёҳат жуда ҳам муҳим экан. Жамоамиз бунга яна бир бор амин бўлди. Бизга Бухоро жуда ҳам ёқди. Ундаги обидалар, қадамжолар кишини ўзига мафтун этади.
Саёҳат давомида ходимлар қадимий ва кўҳна шаҳар, унинг тарихи билан яқиндан таништирилди. Бухоронинг эски шаҳар қисмидаги обидалар меҳмонларга бир олам қувонч улашди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов, (сурат), ЎзА мухбирлари.