Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам кунлари аҳолига маданий хизмат
09:45 / 2022-09-05

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида дам олиш кунлари қатор маданий тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари намойиш этилиб, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида маҳаллаларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.

Аҳолининг маданий дам олишини ташкил этиш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида, Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар ҳамда Қўғирчоқ театрларида спектакллар бепул намойиш этилди. Жумладан, Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Инжиқнинг муҳаббати” ҳамда “Фарзанд ташвиши” спектакллари намойиш этилиб, томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

[gallery-8645]

Ички туризм имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатимиз ҳамда Оролбўйининг тарихий шаҳарлари, диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Музей бўйлаб саёҳат жараёнида “Барчаси шундан бошланган”, “Шарқ ноталари”, “Олтмишинчи йилларнинг рассомлари” каби қатор кўргазмалар ҳамда ҳужжатли фильмлар намойиш этилди. Шунингдек, болалар учун турли интерактив ўйинлар ўтказилди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА