Байрам куни метро бекатлари иш вақти одатдагидан 2 соатга узайтирилади
“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизматининг маълум қилишича, байрам муносабати билан поездлар қатнови ҳамда метро ишлаш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Тошкент метрополитени илк маротаба 31 декабрь тонгги 05:00 дан 1 январь соат тунги соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. Яъни, шу куни метро бекатлари иш вақти одатдагидан 2 соатга узайтирилади.
Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида метро поездларининг ҳаракат жадвали юзасидан режавий ишлар амалга оширилмоқда.
Бу хусусида батафсил қўшимча маълумот тақдим этилади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА