Байрам кенг нишонланмоқда
Тошкент вилояти масжидларида Қурбон ҳайити намозларида 500 мингга яқин юртдошларимиз иштирок этди. Намозларда мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, мустақиллик туфайли исломий қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши, диний эътиқод эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва эзгулик ишларига берилаётган юксак эътиборга шукроналик билдирилди ва дуолар қилинди.
Дин масъуллари томонидан айём арафасида ҳомийларни жалб этган ҳолда, жойларда ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, меҳнат фахрийларига моддий ёрдам кўрсатилди. “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига зиёратлар ва хайрия тадбирлари уюштирилди.



Маълумот ўрнида, шу кунларда вилоятдан 1000 дан зиёд юртдошларимиз Ҳаж ибодатини адо этмоқда.
А. Мусаев,
ЎзА.