ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан жойларда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида концерт тадбирлари ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Термиз шаҳридаги Боғишамол маҳалласида бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева сўзга чиқиб, барчани байрам билан муборакбод этди, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритди.
[gallery-24881]
Концерт дастурида маҳаллий санъаткорлар, ёш иқтидор эгалари ва фольклор жамоалар ўз чиқишлари билан томошабинларга байрамона кайфият улашди.
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” – ушбу эзгу чақириқ нафақат тадбир шиори балки, ҳар бир юртдошимизнинг қалбида яшаётган фидокорлик туйғусининг ифодаси сифатида янгради.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА