Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам дастурхони тўкин бўлади
13:51 / 2015-12-28

Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш ва аҳолининг байрам дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида байрамолди қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.

Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш ва аҳолининг байрам дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида байрамолди қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.

“Нукус деҳқон бозори” очиқ акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган ярмаркада Нукус, Кегейли, Чимбой, Қораўзак, Тўрткўл, Амударё, Беруний, Элликқалъа туманларининг фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева ва полиз, кичик корхоналар, фирмалар ва хусусий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларга таклиф этилмоқда.

Шаҳардаги “Стройвектор” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Панамилк” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган сут ва сут маҳсулотларига талаб айниқса юқори.

– Харидорларга 50 дан зиёд хилда сут ва сут маҳсулотлари тақдим этмоқдамиз, – дейди “Панамилк” корхонаси сотувчиси Салина Ўтепбергенова. – Байрам дастурхонининг тўкинлиги учун ташкил этилган савдо ярмаркасида 400 тоннага яқин полиз-сабзавот маҳсулотлари, мева, картошка, узум сотилиши режалаштирилган.

Бундай байрамолди ярмаркалари Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида фаолият олиб бормоқда.