Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам болажонларга унутилмас қувонч бахш этди (+видео)
16:48 / 2025-06-02

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлод тарбиясига юксак эътибор қаратилиб, кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида пойтахтимиздаги Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида ўтказилган тадбир болажонларга ўзгача кайфият бағишлади.  

Мазкур тантанали тадбирга Тошкент шаҳридаги 22- ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари ҳамда SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасида тарбияланаётган болажонлар, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги Оилавий уйлар ўғил-қизларидан иборат 500 нафар ўғил-қиз таклиф этилди.  

Болажонлар Миллий гвардия ҳарбий оркестри ва миллий мусиқа жамоалари ижросидаги куйлар садоси остида байрамона кутиб олинди.  

Шундан сўнг, болажонлар учун “Қалдирғоч” болалар санъат маркази ўқувчилари иштирокида Алишер Навоийнинг “Лисон ут тайр”, яъни “Қуш тили” достони асосида махсус саҳналаштирилган “Семурғ ҳақида афсона” номли мусиқали спектакль намойиш этилди.  

Мазкур спектакль орқали эзгуликнинг ёвузлик устидан доимо ғалаба қозониши тараннум этилди. Спектакль болажонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Спектаклдан сўнг болажонлар Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида бўлдилар. Ёш авлод вакиллари университет бўйлаб ташкил этилган саёҳат давомида ҳарбий оркестр, фахрий қоровул бўлинмасининг саф чиқишлари ва қўл жанги усулларини томоша қилишди.  

Шунингдек, ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Шундан сўнг улар байрам дастурхонига таклиф этилди.  

Бундан ташқари болажонлар университет музейи ва кутубхонасида бўлиб, ўзлари учун керакли бўлган маълумотларга эга бўлишди. Буларнинг барчаси болажонларда катта таассурот қолдирди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8tpdvnz_nyI" title="Bayram bolajonlarga unutilmas quvonch baxsh etdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА