Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам байрамдек бўлди
15:27 / 2025-06-30

30 июнь – Ёшлар куни Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида байрамона нишонланмоқда. Кеча Фарғона шаҳрининг бош майдонида ўн мингдан зиёд ёшлар учун мамлакат санъат усталари иштирокида концерт-шоу бўлиб ўтди.

Қадимий Қўқон шаҳри яна ёшлар марказига айланди. Шаҳарнинг ўндан ортиқ ҳудудларига саҳна ўрнатилиб, уларда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилган шароит  учун миннатдорчилик сўзлари янгради, келажакнинг илғор модуллари ҳақида таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Бош саҳна эса Фурқат боғидаги амфитеатр эди. У ерга 5 мингдан зиёд йигит-қизлар ташриф буюрди. Тинч ва мусаффо осмон, бахтли ҳаёт, истиқболли келажак учун давлат раҳбарига фидойилик кўрсатиш ҳақида ваъдалар берилди.

Мамлакатимизда ҳаттоки бизнес вакиллари ҳам ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этаётгани “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” шиори остида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари томонидан қўллаб-қувватланаётганига яна бир яққол мисолдир.

Тантанали тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор хусусида тўхталиб, юзлаб ёшларни доимий иш билан таъминлаган ва маҳаллий хом-ашёдан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқараётган маҳаллий бренд компанияларини алоҳида эътироф этди.

Эл-суйган санъаткорлар иштирокида концерт, лотерея ва кўнгилочар шоулар ўтказилди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири