Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам барчага шодумонлик бағишламоқда
20:14 / 2022-12-29

Янги йил байрами муносабати билан жойларда эҳтиёжманд инсонларга меҳр-мурувват ва хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар вақтинчалик истиқомат қиладиган оилавий ётоқхонада худди шундай тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими Ўктам Пардаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар, халқ қабулхонаси мудири, маҳалла фаоллари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раҳбари иштирок этди.  

Шу куни мазкур ётоқхонада яшовчи 37 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг жажжи фарзандлари учун Қорбобонинг Янги йил совғалари топширилди.  

Ўлмас Баратов, ЎзА.