Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам арафасида Наманган туманида янги хусусий тиббиёт маркази иш бошлади
09:50 / 2025-08-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган туманининг Катта Тошбулоқ маҳалласида “Нодиршоҳ” МЧЖ томонидан қуриб, битказилган “Абдураҳмон ота” хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.

[gallery-25055]

Қарийб 7 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган мазкур тиббиёт марказида замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. Клиника таркибида 50 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, дорихона, физиотерапия, фитобар ва фитнес зали мавжуд. Замонавий клиникада малакали шифокорлар томонидан урология, гинекология, терапия, жарроҳлик амалиёти йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Шифо маскани бир вақтнинг ўзида 50 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА