Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам арафасида ҳарбийлар уйли бўлди
20:13 / 2023-08-28

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Мудофаа вазирлиги тизимидаги 30 нафар ҳарбий хизматчига Гулистон шаҳрида қурилган кўпқаватли янги уйлардан хонадонлар тантанали равишда топширилди.

Сирдарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Акмалжон Маҳмудалиев йиғилганларни байрам билан қутлаб, кейинги йилларда миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароити, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами оиламизга қувонч олиб келди, – дейди ҳарбий хизматчи Ё.Пиримқулов. – 14 йилдан буён оилам билан ижара уйларда яшаб келаман. Менга ҳукуматимиз томонидан Гулистон шаҳар марказида барпо этилган янги уйдан 3-хонали хонадон тақдим этилди. Рафиқам, 3 нафар фарзандим қувончининг чеки йўқ. Ҳукуматимиз, Президентимиз томонидан биз ҳарбийларга бўлган эътибор, ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди.  

[gallery-13297]

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев(сурат), ЎзА мухбирлари