Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам арафасида 9 та таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
11:53 / 2024-09-03

Жорий йилги Инвестисия дастури асосида Бухоро вилоятдаги 38 та умумтаълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва 10 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бу жараёнда 2 та янги таълим муассасаси қурилиб, 42 тасида реконструкция, 5 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида вилоятда 9 та таълим муассасаси, жумладан, Вобкент туманида 16-мактабнинг 180-ўринли қўшимча ўқув биноси, Шофирконда 35- ҳамда 50-умумтаълим мактабларининг ҳар бирида 180-ўринли янги ўқув биноси ва  46-мактабгача таълим ташкилоти биноси, Ғиждувонда 120 ўринли 59-МТТ, Ромитан туманида 120 ўринли 34-МТТ, Қоровулбозор туманидаги 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 240 ўринли янги биноси, Когон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби ва 4-умумтаълим мактаби филиали фойдаланишга топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.