Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам арафасида 300 дан ортиқ оилага ёрдам кўрсатилди
14:26 / 2022-03-19

Халқимиз Наврўзни азалдан меҳр-мурувват, саховат байрами сифатида кенг нишонлайди.

 Унинг шукуҳи кезиб юрган шу кунларда эзгу амалларнинг кўлами янада кенгайиб, минглаб оилаларга шодумонлик улашилмоқда.

Фарғона вилоятида ёши улуғ инсонлар, беморлар ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинаётир. Ўзбекистон тумани бўйлаб ўтказилаётган хайрли тадбирлар, байрам йўқловларидан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Йўлдошев бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари, маҳалла масъуллари томонидан эҳтиёжмандлар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Кўплаб хонадонларда бўлган туман раҳбари уларни байрам билан қутлаш баробарида хонадон эгаларининг қўшимча мурожаатларини ҳам тинглаб, барча масалаларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.


Туман ҳокимлиги ташаббуси ва туман "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари тумандаги 300 дан ортиқ ана шундай оилаларга тарқатилди.

М. Сулаймонов, ЎзА