Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байналмилалчи жангчилар шарафланди
18:03 / 2024-02-26

Асака туманида халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳаракатларда қатнашган собиқ совет қўшинлари ҳарбий контингентининг Афғонистон Республикасидан олиб чиқилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан “Мардлар ҳеч қачон унутилмайди!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Асака тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сўз олганлар томонидан ўзбек йигитларининг Афғонистондаги жангларда кўрсатган мардлиги, жасорати ҳақида гапирилди, мамлакатимизда уларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлиги таъкидланди.  

Тадбирда байналмилалчи жангчиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди, уларга совғалар улашилди.  

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда биргина Андижон вилоятидан 5 минг 300 нафар йигит қатнашган. Уларнинг аксарияти жангларда мардлик, жасорат намуналарини кўрсатиб, турли медаль ва орденлар билан тақдирланган. Жанглардан 673 нафар йигит ногирон бўлиб қайтган бўлса, 152 нафарига она юртга тирик қайтиш насиб этмаган.  

Санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ёш ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларга хуш кайфият улашди.  

 

Ф. Убайдуллаев,  

ЎзА мухбири