Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байденга импичмент эълон қилинадими?
18:27 / 2023-12-14

АҚШнинг амалдаги Президентига қўйилган айблов Жо Байден вице-президент лавозимида ишлаган пайтда унинг ўғли Хантер юритган хорижий бизнесга алоқадор, дейишади.

Конгресс Вакиллар палатаси давлат раҳбарига импичмент эълон қилиш учун қўшимча тергов ўтказишга рухсат берувчи резолюцияни маъқуллади, деб ёзди “Анадолу”. Қарорни 221 киши ёқлаган, 212 депутат қарши овоз берган. Илгари бу ташаббус палатанинг тегишли қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ўшанда Бюджет, Назорат ва Суд-ҳуқуқ қўмитасига Байден ва унинг оила аъзолари устидан импичмент учун етарли асос мавжудлигини аниқлаш учун терговни давом эттириш бўйича кўрсатма берилган. Текширув Америка раҳбари Барак Обама маъмуриятида вице-президент бўлиб ишлаган даврда ўғли Хантернинг хорижий бизнесига алоқадорлиги тўғрисидаги айблов билан боғлиқ. Бинобарин, Оқ уй бундай айбловни қатъиян рад этиб келади.

Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон қабул қилинган резолюцияни шарҳлар экан, гувоҳлик ва муайян ҳужжатлар Байден оиласи аъзолари “хорижий душманлардан” миллионлаб доллар олганини кўрсатади, деган.

“Гувоҳлар Президент оиласининг чет эллик мижозлари билан ўзаро муносабатлари билан боғлиқ кўп ҳолатлар ҳақида гапиришди” - дейди у ўз шарҳида. Шунингдек, Президент ва Оқ уй мунтазам равишда жамоатчиликни чалғитиб, терговга тўсқинлик қилади, - дейилади, конгрессмен баёнотида. Ижтимоий сўровлар аксарият аҳоли Байденнинг Исроил – Фаластин можароси бўйича сиёсатини маъқулламаслигини кўрсатди. Америкаликларнинг атиги 20 фоизи Оқ уй маъмурияти ҳаракати Ғазо секторида тинчлик ўрнатишга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.