Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден ва Зеленский Украинани қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди
14:43 / 2023-12-13

AҚШ ёрдамга муҳтож Украинани қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Президент Жо Байден Владимир Зеленский билан Вашингтонда ўтказилган қўшма анжуманда маълум қилди.

– Aгар ташлаб қўймасак, Украина бу урушдан кучли, мағрур ва Ғарб тизимига мустаҳкам ўрнашган ҳолда чиқади, – деди у. – Aмерикаликлар Украина муваффақиятини қўллаб-қувватлашда ўйнаган ролидан фахрланиши керак. Биз эса имкон қадар Украинани зарур техника ва қурол билан таъминлашда давом этамиз.

Байден Конгресс Украина учун қўшимча маблағ ажратишни маъқуллаши кераклигини ҳам таъкидлади.

Владимир Зеленский, ўз навбатида, Украина Қуролли кучлари уруш бошидан буён Россия томонидан босиб олинган ҳудудларнинг 50 фоизи устидан назоратни қайтариб олгани, Қора денгизда ҳам муваффақиятга эриша олганини таъкидлади.

– Биз самода устунликка эришмоқчимиз, натижада 2024 йил позициямиз мустаҳкамланади, – деди у. – Ким осмонни бошқарса, уруш давомини бошқаради.

Украина Президенти айтишича, у ҳар икки партия вакиллари билан узоқ гаплашган, демократлар ва республикачилар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ишонтиришган.