Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден ва унинг оиласи Янги йилни Кариб денгизидаги оролда кутиб олади
15:36 / 2022-12-27

АҚШ Президенти Жо Байден бугун Янги йилни кутиб олиш учун Санта-Крус оролига (Американинг Виргин ороллари) жўнаб кетади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

“Куннинг иккинчи ярмида президент ва биринчи хоним  – Жилл Байден Санта-Крус оролига учиб кетади. Давлат раҳбари 2 январь куни Вашингтонга қайтиб келади”.  

Декабрь ойи бошида Оқ уй девони раҳбари Рон Клейн Байден давлат етакчиси янги йил байрамларидан кейин иккинчи муддатга лавозимига номзод бўлиши борасидаги қарор қабул қилишини айтган эди.  

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер ҳам Байденнинг 2024 йилдаги президент сайловларида қатнашиши тўғрисидаги қарорини  оиласи билан муҳокама қилгач, маълум қилишини айтган эди.  

 

 ЎзА