Байден ва Макрон Украинани қўллаб-қувватлашини тасдиқлади
АҚШ ва Франция Президентлари Жо Байден ва Эммануэль Макрон Нью-Йоркдаги учрашув чоғида Украинани қўллаб-қувватлашни яна бир бор тасдиқлади. Улар, шунингдек, Эрон ва Хитой билан боғлиқ масалани ҳам муҳокама қилган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
“Етакчилар Украинани Россия хуружидан ҳимоя қилишни яна бир бор тасдиқлашди. Шунингдек, Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракат, Ҳиндистон ва Тинч океани минтақасида давом этаётган ҳамкорлик, Хитой томонидан юзага чиқаётган муаммоларни ҳам муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда.
Мазкур учрашув Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессияси доирасида бўлиб ўтди.
ЎзА