English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден ва Аббос музокараси тугади
18:41 / 2022-07-15

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган музокарадан сўнг АҚШ Президенти Жо Байден ва Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос матбуот анжуманида қатнашди, деб хабар берди Оқ уй маъмурияти.

Қўшма Штатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш учун 200 миллион доллар ажратди.

«Бу маблағ ожиз фаластинликлар, айниқса, болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим ишни давом эттириши учун сарфланади», деди Байден.

Президент таъкидлашича, «АҚШ 2021 йил иқтисодий ривожланиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фаластинга 500 миллион доллар ажратган ва ҳозиргача бу маблағнинг 400 миллиони етказиб берилган».

Маҳмуд Аббос суҳбатдошига миннатдорлик билдириб, Шарқий Қуддусдаги АҚШ консулхонасини қайта очилишини сўраб, Вашингтонда ҳам Фаластин ваколатхонаси фаолият олиб бориши учун рухсат сўради. 

Шу билан бирга Аббос Фаластин Озодлик ташкилотини террорчи гуруҳлар рўйхатидан чиқаришга чақирди.

ЎзА