Байден Украина чегарасида юзага келган вазиятни "Бухарест тўққизлиги" билан муҳокама қилди
АҚШ президенти Жо Байден НАТОнинг “шарқий қаноти”ни ташкил қилувчи “Бухарест тўққизлиги” мамлакатлари билан Россия ва Украина чегарасида юзага келган вазиятни муҳокама қилди ва ушбу муаммони ҳал қилишда Оқ уй мазкур давлатлар билан саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириб боришга ваъда берди.
Мазкур суҳбат Байденнинг Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган онлайн саммити ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қўнғироғидан кейин ташкил этилди.
"Ушбу давлатлар етакчилари Россия қўшинлари Украина чегарасида барқарорликка хавф солувчи ҳаракатларни амалга ошираётганини муҳокама қилиб, унга қарши НАТОнинг иттифоқчиларини жамоавий ҳимоя қилиш бўйича қатъий позицияси муҳим эканини таъкидлашди", — дейилади матбуот хабарномасида.
"Бухарест тўққизлигига" Болгария, Чехия, Литва, Латвия, Эстония, Венгрия, Польша, Руминия ва Словакия киради.