Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден: Украина атрофидаги вазият Ғарб ва Россия ўртасидаги чидамлилик баҳсига айланди
12:36 / 2022-06-22

Украина атрофидаги вазият Ғарб ва Россия ўртасидаги чидамлилик рақобатига айланди ва Европа Москвага қарши санкциялар қўллаш билан боғлиқ харажатларни кўрсатишга тайёр туриши керак.

Бундай баёнотни АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда журналистлар билан учрашув чоғида берган.

“Менинг фикримча, қайсидир нуқтада у маълум даражада кутиш ўйинига айланади – россияликлар нималарга чидаши мумкинлиги ва Европа нималарга чидашга тайёр бўлиши нуқтаи назаридан”, таъкидлади Америка етакчиси.

Жо Байден бир вақтнинг ўзида таъкидлаганидек, у Россияга қарши ҳаракат қилаётган Ғарб иттифоқи аллақачон бўлиниб кетганидан хавотирга тушмаётганини айтди. “Йўқ, мен бундай қўрқмайман”, деди Оқ уй раҳбари.