English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден Си Цзиньпиннинг G20 саммитида қатнашмаслигидан ҳайратда
12:26 / 2023-09-04

АҚШ Президенти Жо Байден ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Деҳлида ўтадиган G20 саммитида қатнашмаслиги хабаридан ҳайратга тушди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Баёнотда давлат раҳбари сўзидан “Ҳайратдаман, мен Си Цзиньпин билан учрашмоқчи эдим”, тарзида иқтибос келтирилган.

Аввалроқ Оқ уй Хавфсизлик кенгашидаги стратегик коммуникация бўйича мувофиқлаштирувчи Жон Кирби Байден Хитой етакчиси билан учрашмоқчи эканини айтган эди. Кирбининг сўзларига кўра, Америка маъмурияти Хитой томони саммитда қатнашиш тўғрисидаги қарорни ўзи чиқаришини эътироф этади.

Ўтган жума куни ХХР ТИВ мамлакат раҳбарининг G20 саммитида қатнашиш режаси ҳақида аниқ маълумот беролмаслигини маълум қилган.

Ҳиндистон 2022 йил 1 декабрдан “катта йигирмалик”ка раислик қилиб келмоқда. Гуруҳнинг навбатдаги саммити 9-10 сентябрь кунлари Деҳлида бўлиб ўтади.

 

ЎзА