English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден Путинга хакерлардан ҳимоя қилувчи тармоқлар рўйхатини тақдим этди
23:33 / 2021-06-16

INTERFAX.RU хабар беришича, AҚШ президенти Жо Байден ҳамкасби Владимир Путинга киберҳужумларга учрамаслиги учун 16 та муҳим секторлар рўйхатини топширганини эълон қилди.

Бундан асосий мақсад – энергетика соҳаси ва шу қаторда бошқа инфратузилмаларга ҳужум қилинмасликдир, дейилади Россия-Aмерика саммити музокаралари якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

АҚШ президенти киберҳужум қилишга уринаётган жиноятчилар жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлаган.

Байденнинг сўзларига кўра, россиялик ва америкалик мутахассислар учрашиб, “нима ноқонуний ва иккала мамлакат учун нима хавфли” экани аниқлаб олинган.