Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден: Польшага тушган ракеталар траекториясига кўра, Россиядан учирилгани эҳтимоли йироқ
16:58 / 2022-11-16

АҚШ Президенти Жо Байден “G7” ва НАТОдаги ҳамкорларига Польшадаги портлаш Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси сабабли содир бўлганини айтди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги НАТОдаги манбасига таяниб маълум қилди.

хабарда айтилишича, чоршанба куни эрталаб “G7” давлатлари ва НАТОнинг бир неча мамлакати раҳбарлари “G20” саммити доирасида фавқулодда йиғилиш ўтказган. Шундан сўнг Қўшма Штатлар етакчиси “Дастлаб Польшага тушган ракеталар Россиядан йўналтирилгани ҳақидаги маълумотлар мавжуд эди, аммо траектория ракеталар Россиядан учирилганини тасдиқламайди”, деган мазмунда баёнот берган.

Мазкур воқеа юзасидан текширув давом этяпти, дея қўшимча қилинган хабарда.